Тошкент шаҳар Учтепа тумани МТБ бўлими тассаруфидаги ДМТТ директорлари ўртасида “Ижодкор раҳбар” кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди. Ушбу кўрик танловда 341- ДМТТ раҳбари Кимё Абдуллаева ғолиб деб топилди ва шаҳар босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Кимёхон Абдуллаева раҳбарлик қиладиган Тошкент шаҳар Учтепа тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 341-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида жажжи болажонларга ҳар хил ўйинлар ёки, ноанъанавий бўлмаган усулда расм чизишни ўргатиш орқали болажонларнинг мактабгача ёшиданоқ уларнинг ақлини чархлаш, болаларни фикрлашга ўргатиш намунали йўлга қўйилган.
Кимёхон Абдуллаева ижодкор раҳбар, ноанъанавий усулларда бир неча йўналишларда расмлар чизади ва беғубор болалар билан бирга турли йўналишларда ижод қилишдан завқ олади.
Ушбу 341 МТТда бармоқлар, пахта куртаклари, қаттиқ ярим қуруқ чўтка, муҳрлар, шам ва аквареллар, пуркагичлар билан найчали кляксография усулида, монотипия-иплар билан чизиш ва яна кўп нарсалар стенcил устида чоп этиш усуллари болажонларнинг севимли машғулотига айланган.
—“Анъанавий усулда расм чизишнинг кўплаб усуллари мавжуд. Анъанавий бўлмаган усулда расм чизиш техникасининг ўзига хослиги шундаки, бу йўналиш болаларнинг керакли натижага тез ва қизиқарли тарзда эришишига имконият яратади. Анъанавий усулда расм чизиш болани чўтка, бўёқлар, қалам ва маркерлар билан тўғри ишлашга ўргатади, турли шаклларни ўрганиш ва чизиш, рангларни ажратиб олишни ўргатса, ноанъанавий чизмачилик техникаси болалардаги ижодий, ҳиссий жиҳатдан барқарор, ўз қобилиятларига ишончли, ташаббускор бўлишга янада ёрдам беради, уларда тасаввур ва ижодий фикрлашнинг ривожланишини, ташаббускорлик ва мустақилликнинг намоён бўлишини, боланинг ўзига хослигини шакллантиради. Бундай чизиш жараёнида тарбиячи ўз кузатувларини бемалол олиб боради. Шунингдек болада санъат ва гўзалликнинг индивидуал идрокини шакллантиради, чиройли нарсаларни яратишга ҳаракат қилади, болаларнинг ижобий ҳис-туйғуларни тўғри ривожлантиради. Бундай усулда ишлаш, тарбиячи учун ҳам, болалар учун ҳам мароқли ҳордиқ каби бўлиши керак, болани мажбурлаш керак эмас. Шунингдек, ноанъанавий усулда расм чизиш боланинг оригинал ғоялари, тасаввурлари, ижодкорлиги, бармоқларининг нозик восита қобилиятлари, мустақиллигини ривожлантиришга ёрдам беради. Ҳар бир болага, ҳаттоки катталарга ҳам, бармоқларни қоғозга чизиш ва кулгили чизилган расмни олиш қизиқ эмас деб ўйлайман. Бунда боланинг ижодий ишини қўллаб-қувватлаш ва унинг “ижоди”нинг натижаларини ижобий баҳолаш муҳимдир”—дейди 341 -МТТ раҳбари Кимёхон Абдуллаева.
Биз чинаккам ижодкор раҳбарнинг танловнинг келгуси босқичларда ҳам муваффақиятлар қозонишга тилакдошмиз.