Ўзбекистон Бадиий академиясида Бадиий академиянинг янги тасдиқланган ҳақиқий аъзоларига аъзолик гувоҳномаларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтади.

2023 йилда, Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси директори, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн  институти профессори, санъатшунослик фанлари доктори  Камола Акилова, ушбу институт профессори, маҳобатли рангтасвир  рассоми Алишер Алиқулов, Бадиий  ижодкорлар уюшмаси раиси, рангтасвирчи рассом Иброҳим Валихўжаев, Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Самарқанд вилоят бўлими аъзоси, рангтасвирчи рассом Нуриддин Калонов, Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рангтасвирчи рассом Имяр Мансуров, Миллий рассомлик ва дизайн институти профессори, рассом Муҳамматхон Нуритдинов, Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзолари этиб тасдиқланди. 

Жумладан, Миллий рассомлик ва дизайн институти профессори, рангтасвирчи рассом, ҳайкалтарош Дамир Рўзибоев, П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби рангтасвир фани ўқитувчиси, рангтасвирчи рассом Жамол Усмонов, Миллий рассомлик ва дизайн институти  доценти, ҳайкалтарош Азамат Ҳотамовга ҳам академиклик гувоҳномалари топширилди.