Маълумотда Чуст тумани Варзик шаҳарчасида истиқомат қилувчи тадбиркор Шавкат Мирзаев 2017 йил 28 ноябрь куни туман ҳокимлиги танловга қўйган 3000 квадрат метр майдонни ютиб олгани, 2017 йил 13 декабрь куни ер ажратилгани ҳақида ҳоким қарори чиққани, ташландиқ жойни давлатдан бир сўм кредит олмасдан, бир миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфлаб обод қилгани ва у ерда 3 қаватли бино қурилгани баён этилган.
Бироқ дейилади мурожаатда ҳамқишлоғи А.А. тадбиркор қурган бинони буздириш ҳақида суд қарори чиқартиришга эришгани МИБ Чуст туман бўлими томонидан барпо қилинган бинони бузмоқчи эканлиги билдирилган.
Ушбу видеохабар юзасидан ўтказилган ўрганишда қуйидагилар аниқланди.
Чуст туманлараро судининг 27.03.2019 йилдаги қарорига асосан Чуст тумани Қалайи паён МФЙ ҳудудидаги 602 м2 ўлчамли ер майдонининг 400 м2 ер майдонига Шавкат Мирзаев томонидан қурилган қурилмалар қарздор ҳисобидан бузиб ташлаб белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Чуст туман бўлими иш юритувига олинган.
Давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида» ги Қонуннинг 23-моддасига асосан қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган. Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида Ш.Мирзаевга 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.
Ижро ҳаракатлари давомида ФИБ Чуст туманлараро судининг 19.06.2019 йилдаги ажримига асосан ижро ҳужжати ижроси вақтинча тўхтатилган. 23.10.12019 йилдаги суднинг хатига асосан ижро ҳаракатлари давом эттирилган. Шундан сўнг давлат ижрочиси томонидан Ш.Мирзаевга ижро ҳужжати талабини бажариш учун огоҳлантириш берилган. Бироқ, суд талаби ихтиёрий муддатда бажарилмаган.
Мазкур суд ҳужжати юзасидан низолашишга йўл қўйилгани боис қарздор томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига назорат тартибида 2019 йил, 29 ноябрь куни шикоят қилинган ва ФИБ Чуст туманлараро судининг хатига асосан мажбурий ижро ҳаракатлари вақтинча тўхтатилган.
Жорий йил 25 март кунги ФИБ Чуст туманлараро судининг ажримида ижро ҳужжатларини давом эттириш сўралган.
Ҳозирда, Бюронинг Чуст туман бўлими иш юритувидаги ушбу ижро ҳужжатини ижросини таъминлаш вақтинча тўхтатиб турилган.
Ушбу ҳолат бўйича ижро ишини тўхтатиш учун томонлар тегишли тартибда судга мурожаат этишлари мақсадга мувофиқ бўлади.
Мажбурий ижро бюроси органлари суд қарорларини муҳокама қилмайди, балки ижро этади.
МИБ Наманган вилоят бошқармаси