Қибрай туман тиббиёт бирлашмасида тумандаги ижтимоий ёрдамга муҳтож, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган 50 нафар фуқарога Ўзбекистон-Швейцария ҳамкорлигида ташкил этилган "SWISS LAB" лабораториясида скрининг текширувидан ўтишлари учун йўлланма(ваучер)лар тақдим этилди.
Хусусан ушбу ваучерлар орқали фуқаролар кардиологик,урологик ва терапевтик йўналишлар бўйича тиббий текширувлардан ўтиш имкониятига эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан тақдим этилган ушбу ваучерларнинг ҳар бири 700 минг сўмни ташкил этади.
Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати