Низомга кўра, Индивидуал режани ишлаб чиқиш мазкур оила “Ижтимоий реестр”га киритилган кундан бошлаб 10 иш куни ичида амалга оширилади.
Оила Реестрга киритилгандан сўнг 3 иш куни ичида оила яшайдиган маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси томонидан “Онлайн маҳалла” электрон платформаси орқали, ижтимоий ходим томонидан ахборот модули орқали индивидуал режа ишлаб чиқилади.
Индивидуал режа оиланинг имкониятлари, кўникмалари, қизиқишлари, фикри, яшаш шароити ҳамда Реестрга киритиш тўғрисидаги аризасида кўрсатилган хизматларга бўлган эҳтиёжлари инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилади.
Индивидуал режада оилага тақдим этиладиган қонунчилик ҳужжатларида белгиланган хизматлар, уларни тақдим этиш тартиби, муддати ва уларга масъул давлат органи кўрсатилади.
Индивидуал режада хизматлар шакллантирилгандан сўнг у оиланинг муомалага лаёқатли аъзосига таништирилади.
“Маҳалла еттилиги” томонидан индивидуал режа 2 иш кунида кўриб чиқилиб, оддий кўпчиликнинг овозига асосан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
- индивидуал режани тасдиқлаш тўғрисида;
- индивидуал режани ҳоким ёрдамчиси ва/ёки ижтимоий ходимга қайта кўриб чиқиш учун қайтариш тўғрисида.
Индивидуал режаларнинг ижроси ҳоким ёрдамчиси ва ижтимоий ходим томонидан ҳар 3 ойда камида 1 марта ўрганиб борилади.