Бугун, 23 ноябр куни соат 11:12 да Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани “Олимлар” МФЙ Шаҳриобод кўчасида жойлашган кўп қаватли биноларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:15 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 11:25 да ўчирилган. 

Ёнғин натижасида 24 қаватли қурилиши тугалланмаган IТ park биносининг 21-қаватида тахминан 5 кв.м майдонда пенопласт қолдиқлари ёнган.

Қўшни биноларга зарар етмаган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг  келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.