Унга кўра, мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан ўрганилди. Интернетда тарқатилган ушбу хабар мазмунан ҳақиқатга тўғри келмайди.
Аниқланишича, 20 февраль куни 3 нафар аёл ҳашаротларга қарши дори воситаларини сотиш мақсадида Оҳангарон шаҳрига борган.
Жараёнда уларнинг хатти-ҳаракатидан маҳаллий аҳоли шубҳаланиб (аёллар бола ўғирлашмоқчи изоҳи билан видеога олиб), ҳудудий ИИБга хабар берганлар.
ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган суриштирув давомида аёлларнинг шахсига аниқлик киритилиб (1985 й.т. Д.Ш. ва М.К. ҳамда Д.Қ., Тошкент шаҳрида яшовчилар), фаолиятини ўрганиш учун солиқ органи жалб қилинган.