Бу ҳақда клиник психолог Любов Благодарева айтиб ўтди.
“Хабарлар тасмасини варақлаб, инсон мияси қизиқарли, фойдали, ҳиссиётларни уйғотадиган нарсани қидиради. Бироқ бу жуда қисқа муддатли завқ ... Дофамин гормонининг кичик дозаси қисқа муддатда ажралиб чиқади, кейин ана шу завқ худди шундай тез йўқолади ва қарамлик пайдо бўлади”, деб тушунтирди мутахассис.
Унинг сўзларига кўра, агар дофамин даражаси тўлдирилмаса, ташвиш ва асабийлашиш кучаяди.
Мутахассис ётишдан 2-3 соат олдин телефон ва бошқа ҳар қандай электрон воситаларнинг экранини ўчиришни ва соат 23:00 дан кечикмасдан ухлашни маслаҳат берди.
“Акс ҳолда, экраннинг кўк чироғи мелатонин ишлаб чиқаришни бузади ва тана тикланмайди, бу терининг ҳолати, диққат, хотира ва ишлашга салбий таъсир қилади”, деди психолог.
Доктор бугунги кунда интернет инсонлар ҳаётининг ажралмас қисмига айланганини эътироф этган ҳолда, замонамизнинг технологик ютуқларидан оқилона фойдаланишга чақирди, деб хабар беради mir24.tv.