Бугун Амударё устида Хоразм вилоятини Қорақалпоғистон Республикаси билан боғлайдиган 413 метрлик кўприк, ҳамда Қораўзак туманидан Шовот туманигача 79 километрлик темир йўл ўтказиладиган қўшма кўприкка тамал тоши қўйилди.
Янги кўприкнинг қурилиши Россия ва Қозоғистондан юкларни ташиш масофасини 240 километрга, юкларни ташиш вақтини эса 6 соатга қисқартиради. Шундай қилиб, юк ташиш ҳажми икки баравар кўпаяди ва йилига 25 миллион тоннани ташкил этади. Республикамизнинг юқоридаги минтақалари ривожланиб бориши билан иқтисодий самарадорлик йилига 100 миллиард сўмга ошади. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикасидан Хоразм вилоятига инерт материалларни етказиб бериш харажатлари камаяди, бу эса ижтимоий объектлар ва инфратузилмаларни қуриш харажатларини камайтиради.
Икки ҳудудни боғловчи темир йўл ва автомобиль йўли қўшма кўпригини қуриш ишлари 2022 йил сентябрь ойига якунланиши режалаштирилган, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.