Чироқчи тумани “Лангар” маҳалласи ҳудудидаги 2 минг метр баландликдаги чўққида мол боқиб юрган фуқаронинг қон босими ошиб, аҳволи ёмонлашгани ҳақида туман Қутқарув хизматига хабар келади.

Кўп сонли аҳоли, хизмат ходимлари ва тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари бемор олдига 4 соат вақт мобайнида етиб боришган.

Аҳоли ва қутқарувчилар саъй ҳаракати билан бемор пастга олиб тушилиб, биринчи ёрдам кўрсатилган ва унинг жони асраб қолинди