Қайд этилишича, шу йилнинг 2 апрель куни 4 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилиб, уларнинг икки нафари ҳам ғалаба қозонди.

  • -55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов — Николас Павлик (Полша) 5:0
  • -70 кг: Иқболжон Холдоров — Одел Камара (Англия) 0:5
  • -65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Юри Рейс (Бразилия) 2:3
  • -80 кг: Жавоҳир Умматалиев — Робби Гонсалес (АҚШ) 3:2

Бугундан мусобақанинг ярим финал баҳслари бошланади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси жанг ўтказиши белгиланган. Жуфтликлар:

  • -60 кг: Мадияр Данияров — Луиз Оливейра (Бразилия)
  • -90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев — Вишал (Ҳиндистон)
  • -50 кг: Асилбек Жалилов — Жадумани Манденгбам (Ҳиндистон)
  • -75 кг: Фазлиддин Эркинбоев — Михал Ярлински (Полша)
  • +90 кг: Жаҳонгир Зокиров — Даниял Сапарбай (Қозоғистон)