Таъкидлаш жоиз, Абдусатторовдан юқорида турган уч нафар шахматчи ёш жиҳатидан ҳамюртимиздан бир-икки ёшга катта саналишади. Ўсмир ва ёшлар тоифасида бир ёш ҳам катта ўрин тутишини инобатга олсак, Н.Абдусатторов ўз ёш тоифасида дунёда етакчи экани ойдинлашади.

Шунингдек, яна икки нафар ёш ва иқтидорли шахматчиларимиз TOP-30га киритилган. Дунёдаги энг ёш гроссмейстерлардан бири Жавоҳир Синдоров 26-поғонада қайд этилган бўлса, Шамсиддин Воҳидов 30-ўринни эгаллаб турибди.

Ўсмирлар рейтингини эса асли эронлик, аммо ҳозирда халқаро мусобақаларда ФИДE байроғи остида иштирок этаётган Алиризо Ферузий бошқариб бормоқда. Кучли учликдан Россия терма жамоаси аъзоси Андрей Есипенко ҳамда яна бир Эрон шахмат мактаби вакили Муҳаммадамин Табатабай ўрин олган.

Қуйидаги жадвал орқали ФИДEнинг ўсмирлар рейтинги билан танишасиз: