Кеча ҳамюртларимиз иккинчи партия ўйинларини ўтказди. Унга кўра, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Якуббоев ғалабага эришиб, иккинчи босқичга йўл олди. Шамсиддин Воҳидов эса дуранг қайд этди. У бугун тай-брэкда ўйин ўтказади. Нилуфар Якуббоева эса афсуски, икки партия якунига кўра имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақадаги иштирокини якунлади.

Жавоҳир Синдаров - Денг Киприано Реан (ЖАР) 2:0

Нодирбек Якуббоев - Малек Кониахли (Миср) 2:0

Шамсиддин Воҳидов - Абдулла Гадимбайли (Озарбайжон) 1:1

Нилуфар Якуббоева - Ева Репкова (Словакия) 0,5:1:5 

Нодирбек Абдусатторов рейтинги юқорилиги сабаб, баҳсларни 2-босқичдан бошлайди.