"Hududgaz Poytaxt" томонидан Сергели ва Янгиҳаёт туманларида бир кунга газ таъминоти ўчирилади. Шу муносабат билан кўрсатиб ўтилган ҳудудларнинг айрим жойларида иссиқ сув таъминоти бўлмайди.

"Veolia Energy Tashkent" МЧЖ ХК учун иссиқлик энергияси етказиб берувчи 8-ИМ иссиқлик марказида  вақтинча газ таъминоти ўчирилган.

Қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминотини узатиш вақтинча тўхтатилган:

Янги Сергели, Мехригиё, Қипчоқ, Суғдиёна чинор, Давлатобод, Дўстлик, Мирзо Турсунзода, Жахонаро, Қўрғонтепа, Сергели 1-8а, Йўлдош 1-18а, Дўстлик 1, 2.

Масъулларнинг айтишича, газ таъминоти тикланиши билан иссиқ сув узатиш дарҳол тикланади. Ушбу ҳолат 5 апрель соат 8.00га қадар кузатилади.