Маълум бўлишича, Деҳқонобод тумани Теракли МФЙда яшовчи уй бекаси Ж.С. ИИБга қўнғироқ қилиб, вояга етмаган ўғли Э. Х.ни болани отаси Д.Ш. уриб тан жароҳати етказганлиги ва ўғли РШТЁИМ Қашқадарё филиалининг жонлантириш бўлимида даволанаётганлигини маълум қилган.

РШТЁИМ Қашқадарё филиалининг маълумотномасида вояга етмаган Э.Х. нинг танасида қўшма шикастланиш, бош мияни лат ейиши, юз соҳасини ўнг томони шилинмаси, бўйин олдинги юзасида усти пустлоқлашган терини тирналган жароҳати, шу соҳаларда юмшоқ тўқиманинг лат ейиши кўринишидааги жароҳатлари борлиги кўрсатилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.