Воқеа Қибрай тумани Хўжақўрғон маҳалласидан оқиб ўтувчи "Оқтепа" каналининг қўшилувчи Зағариқда жорий йилнинг 18 июн куни тахминан соат 19:05 атрофида содир бўлган эди.
Беҳуш ҳолда оқиб келаётган гўдакни шу ердан ўтиб кетаётган йўловчи — Юсуфбек Тожибоев томонидан қутқариб қолган эди. Мазкур воқеанинг акс этган лавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Қибрай тумани Фавқулодда вазиятлар бўлим масъуллари, эндигина 2 ёшга тўлган, 2021 йилда туғилган Муслима Абдуллаевани қутқариб, ҳаётини асраб қолган Юсуфбек Тожибоевга миннатдорчилик билдириб, унга бўлим томонидан ташаккурнома ва совға топширилди.
Ҳозир Муслима тиббиёт ходимлари назоратига олинган бўлиб, соғлиги яхши.