Мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотирава қадрлаш кунини кенг нишонлаш, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимизхотирасига чуқур ҳурмат бажо келтириб, фашизмгақарши жангларда, меҳнат фронтида жонбозликкўрсатган фахрийларимизга алоҳида эътибор ва эҳтиромкўрсатиш, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдантарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлашҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддийрағбатлантириш мақсадида:
1. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ваногиронларининг ҳар бирига 15 000 000 (ўн бешмиллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофотибелгилансин.
2. Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ бўлгансарф-харажатлар Ўзбекистон Республикасинингреспублика бюджети маблағлари ҳисобидан амалгаоширилсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси ВазирларКенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлариМудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлатхавфсизлик хизмати, Молия вазирлиги, Маданиятвазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлашвазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат марказибилан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларива ногиронларига ушбу пул мукофотининг тантанали вабайрамона вазиятда топширилишини таъминласин.
4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилишЎзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Ариповзиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри,
2022 йил 29 апрель