2022/2023-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига  иккинчи олий таълимга қабул бўйича вазирликнинг ikkinchitalim.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган фуқароларнинг аризалари кўриб чиқилди. 

Аммо айрим аризалар маълум бир сабабларга кўра рад этилди.

Рад этилган аризаларни таҳрирлаш учун 23 август куни соат 18:00 га қадар сўнгги имконият берилади. 

Рўйхатдан ўтган барча талабалардан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб, аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатини доимий кузатиб боришлари сўралади.