Вазирлик ахборот хизматининг маълум қилишича, Оптика ва Конденсирланган ҳолат физикаси ихтисосликлари бўйича Илғор технологиялар марказида Олий ўқув юртидан кейинги таълим институти очилиши тўғрисидаги маълумот Олий Аттестация Комиссияси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига юборилди.
Ўз навбатида Илғор технологиялар маркази Инновацион ривожланиш вазирлигининг Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизимида (phd.mininovation.uz) рўйхатдан ўтади.