Томонлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар кенг қамровли стратегик шерикликнинг янги босқичига кўтарилганини, унда транспорт масаласи етакчи ўринлардан бирини эгаллаётганини қайд этдилар.
Музокараларда И.Махкамов ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун биргаликда ҳал этилиши лозим бўлган бир қатор муҳим масалаларга тўхталиб ўтди.
Хусусан, Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилишини расман бошлаш маросимини ўтказиш, халқаро автомобиль ташувлари тўғрисидаги янги Битимни имзолаш ҳамда миллий ташувчилар учун рухсатнома бланкалари айирбошлашнинг расмий квотасини ошириш лозимлигини қайд этди.