Танловда 1-ўринни олган Тошкент давлат юридик университетининг 4-босқич талабаси Шохзоджон Отамуродовга “Дамас” автомобилининг калити топширилди.

Шунингдек, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган Бухоро давлат университети таянч докторанти Рухсора Имомова ва Чирчиқ давлат педагогика университети 4-босқич талабаси Дилдора Ёрбулова пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.

Бундан ташқари, “Илҳом” мукофотининг рағбатлантирувчи мукофотлари билан ҳам бир қатор талаба ёшлар тақдирланди.

Маълумот ўрнида: “Илҳом” мукофоти танлови ҳукумат қарори билан шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда ижодини ўрганиш, уларнинг асарларини таржима қилиш, шу асосда тадқиқотлар ўтказиш, кино ва саҳна асарлари яратиш каби маънавий-маърифий, илмий-ижодий жараёнларда энг юқори натижаларга эришган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда фаолият юритаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилади.

Давлатой Муродова,

Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети талабаси