Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Грузия, Корея, Россия ва Германия давлатларининг соҳа экспертлари, энергетика компаниялари вакиллари ҳамда олимлар, илмий ва амалий ходимлар, ёш олимлар, докторантлар ва бакалавриат даражасида таҳсил олаётган ҳамда илмий изланишда бўлган талабалар иштирок этди.

Конференциядан кўзланган асосий мақсад электр энергетика соҳасини инновацион ривожлантириш ҳамда рақамлаштириш шароитида халқаро илмий ишланмалар, ғоя ва фикрлар алмашиш, шунингдек, электр узатиш тармоқлари ҳамда энергия самарадорлигини оширишда дунё инновацион технологияларни жорий этишнинг таҳлилини олиб боришдан иборатдир.

Бугунги ўтказилган республика конференцияси энергетика соҳасида тармоқ корхона билан ўтказилаётган биринчи конференция ҳисобланиб, ишлаб чиқариш корхонаси ва олий таълим ўртасидаги ҳамкорликнинг ёрқин ифодаси ҳисобланади.

Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва Тошкент давлат техника университети ўртасидаги ҳамкорлик Меморандуми” ҳамда “2021-2025 йилларда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида “Электр таъминоти” соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди.

Тошкент давлат техника университети

                          Матбуот хизмати