Бу ҳақда компания ичидаги манбаларга таяниб Business Insider хабар берди.
ОАВнинг таъкидлашича, Маск Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунга риоя қилиш заруратидан тобора ҳафсаласи пир бўлмоқда.
Ҳозирда компания раҳбарлари минтақада дастурга киришни ёпиб қўйиш ёки Европа Иттифоқидаги фойдаланувчилар учун унга киришни блоклаш имкониятларини муҳокама қилишмоқда.
Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонун жорий йилнинг август ойида кучга кирди. Бу йирик онлайн платформалардан нотўғри, чалғитувчи ва зарарли маълумотларни модерация қилиш ва олиб ташлаш учун самарали ва шаффоф тизимларга эга бўлишини талаб қилади.
Европа Иттифоқи комиссари Тьерри Бретон ўтган ҳафта Комиссия ижтимоий тармоқнинг янги қонунга мувофиқлигини расман текшириб кўришини айтди ва платформадан зарарли ёки заҳарли маълумотларни юмшатиш ва олиб ташлаш бўйича ҳаракатлари ҳақида батафсил маълумот сўради. Тьерри Бретон, шунингдек, Илон Маскни ХАМАСнинг Исроилга ҳужумидан кейин ўзининг Twitter платформасида нотўғри маълумотлар тарқалишига қарши курашишга чақирди, деб хабар беради korrespondent.net.