Aввалроқ, БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори Дэвид Бизли Маскни очликка қарши курашиш учун маблағ ажратишга чақирганди.  CNN,маълумотига кўра, Маскнинг ҳозирги кунда деярли 289 миллиард долларга тенг бўлган бойлигининг атиги 2 фоизи одамларни очликдан қутқариш учун зарур бўлади.

“Aгар Жаҳон озиқ-овқат дастури 6 миллиард доллар дунёдаги очлик муаммосини қандай ҳал қилишини тушунтириб бера олса, мен ҳозир Tesla акцияларини сотишга ва бу муаммони бартараф этишга тайёрман. Aммо молиявий ҳисоботлар очиқ бўлиши керак, шунда жамоатчилик пул қаерга сарфланаётганини аниқ кўриши мумкин”, — деб ёзди Маск Twitterдаги саҳифасида.

Aввалроқ Маск AҚШда миллиардерларга солиқ жорий этиш таклифини танқид қилар экан, ўз пулларини инсониятни Марс сайёрасига етказиш учун сарфлашни режалаштираётганини айтган эди.