Ҳозир Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида 178 нафар имконияти чекланган талаба таҳсил олмоқда. Байрам тадбирида уларнинг 40 нафари университет ректори А.Қирғизбоев томонидан пул мукофоти билан моддий рағбатлантирилди.

Маданий-маърифий тадбирда имконияти чекланган талабалар томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

Тадбир доирасида физика-математика факультети талабаси, Туркиянинг Анталия шаҳрида ногиронлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатининг шашка бўйича 2-ўрин соҳиби А.Акромов ҳам тақдирланди.