Маълумки, имконияти чекланган ёшларни замонавий касбга ўқитиш ва ҳаётда ўз йўлларини топишга кўмаклашиш мақсадида "IMKON” лойиҳаси доирасида малакали мутахассислар томонидан уларга бепул таълим бериб келинмоқда. Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансферининг миллий офиси маълумотига кўра, лойиҳанинг 1-мавсуми доирасида 40 фоиз ёшлар ўз бизнесини йўлга қўйишга муваффақ бўлишди. Шундан 20 фоизи фрилансер ва 20 фоизи SMM (ижтимоий тармоқларда маркетинг) бўйича ўз фаолиятини самарали олиб бормоқда. 

Бугунги кунда "IMKON" грантининг навбатдаги II-мавсумида қатнашиш ниятида бўлган 183 нафар йигит-қиздан ариза келиб тушди. Улар орасидан технологик билимга эга 32 нафари сараланиб, соҳа мутахассислари томонидан график дизайн ва SММ бўйича сабоқ берила бошланди.