Бу ҳақда Вирусли инфекцияларни олдини олиш ва даволаш илмий ахборот маркази директори, иммунолог Георгий Викулов ҳикоя қилиб берди. У иммун тизими ҳар қандай вирусдан муҳим ҳимоя воситаси, ва уни мавсумий касалликларга тайёрлаш имконияти мавжуд эканлигини эслатди.
Мунтазам равишда жисмоний тарбия билан шуғулланиш керак, лекин албатта чегарадан чиқиб кетмаган ҳолда, деб таъкидлади Викулов Sputnik радиосига берган интервьюсида. Кам ҳаракат ҳам худди ортиқча вазн каби иммунитетга таъсир ўтказади. «Ҳаддан ташқари серҳаракат — бу стресс келтириб чиқарадиган омил бўлиб, у дистрессни ҳам келтириб чиқариши ва эндокрин механизмлар орқали кўпгина иммунологик реакцияларни сўндириб қўйиши мумкин», - деб тушунтирди иммунолог.
Ўртамиёна жисмоний ҳаракатдан ташқари озиқланиш одати ҳам муҳим. Викуловнинг сўзларига қараганда, иммунитетга холестерин даражаси билан юрак-қон томир тизими ҳолати ҳам таъсир ўтказади экан. Шунингдек, иммунитетни тушириб юборадиган тамаки ва спиртли ичимликларни ҳам суиистеъмол қилмаслик керак, деб хабар беради Российская газета.