Юқори Чирчиқ туманида "Ёшлар дафтари"га киритилган, бир қатор ёшлар «Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор» тамойили асосида «Ёшлар 1+1» дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича ташкил этилган ўқув курсларини муваффақиятли якунлаб, сертификат эгаси бўлди.
Айнан тадбиркорлик курсларини якунлаб, ўз иш фаолиятини бошлаган ишбилармон ёшларимиз туманда талайгина.
Жумладан, "Наврўз" мфй ҳудудида истиқомат қилувчи Севара Насриддинова ва Бахром Дехқонбоевлар имтиёзли 33 млн сўм кредит эвазига хонадонларида тикувчилик цехини йўлга қўйишди.
Шунингдек, "Наврўз" мфй ҳудудида истиқомат қилувчи Рухсора Қўчқорова ҳам 32 млн имтиёзли кредит олиб, ҳозирги кунда қандолатчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан машғул. Фақатгина шу билан чекланиб қолмасдан, 3 нафар бандлиги таъминланмаган ёшларни иш билан таъминлади.
🗞Бу каби ёшларимизнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига албатта, туман ҳокимлиги, туман Ёшлар ишлари Агентлиги, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш марказининг хизматлари катта.
Ҳаракатда барокат - дейишади. Албатта ўз устида тинимсиз ишлаш ҳамда ҳалол меҳнатда барака бўлади. Бунинг ҳаммаси инсоннинг ўз иродасига боғлик.
Бу каби олға интилаётган, тинмай меҳнат қилиб, маваффақиятга эришаётган ёшларга ҳамиша омадлар тилаб қоламиз!
Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати