Бу ҳақда Индонезиянинг денгиз ишлари ва инвестициялар бўйича мувофиқлаштирувчи вазири Лухут Бинсар Панжаитан маълум қилди. 

“Биз ҳозирда палма ёғини ишлаб чиқмоқдамиз ва тадқиқ қилмоқдамиз, чунки 2045 йилга бориб унинг 100 миллион тоннадан кўпроғини ишлаб чиқаришимиз мумкинлигига ишонамиз. Шундан 30 фоизи озиқ-овқатга йўналтирилади, қолган 70 фоизи эса муқобил ёқилғи учун фойдаланишимиз мумкин”, — деди вазир.

Унинг тушунтиришича, Индонезияга қазиб олинадиган ёқилғиларни импорт қилиш керак эмас, чунки унинг палма муқобили барча йўқотишларни қоплашга қодир.

Аввалроқ дунёнинг энг йирик палма ёғи ишлаб чиқарувчилари Малайзия ва Индонезия Европа Иттифоқининг ушбу маҳсулот етказиб беришга таъсир этувчи янги қонун лойиҳасига қарши бирлашишга қарор қилгани хабар қилинган эди.