Мазкур ташриф Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Индонезия Республикасидаги элчихонаси ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, бунда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти, зиёратгоҳлари ва тарихий обидалари билан таништиришга доир барча қулай шароитлар яратилган.

ОAВ вакилларининг ташрифи мобайнида Индонезия миллий телевидениесининг бир неча каналларида “Ўзбекистонда рамазон” теледастури яратилиб, унда Рамазон ойида саҳарлик ва ифторлик вақтларида индонезиялик томошабинлар учун Ўзбекистоннинг муқаддас зиёратгоҳлари ва буюк уламолари ҳақида маълумот берувчи материаллар узатиб борилади.

Шунингдек, делегация томонидан сайёҳлик манзиллари билан танишилиб, туризм соҳасидаги туроператор, авиакомпания, меҳмонхона ва музей каби турли ташкилотлар билан ҳамкорлик имкониятлари ўрганилади.