“Бизнинг маълумотларимизга кўра, тўрт кишининг ҳалок бўлгани тасдиқланди. Биз маълумот йиғишда давом этяпмиз”, деди Жаяпура табиий офатларни бошқариш агентлиги раҳбари Асеп Холид.
Холиднинг қўшимча қилишича, зилзила оқибатлари бутун Жаяпура шаҳрида сезилган. Турар-жой уйлари ва ҳукумат бинолари шикастланган.
Пайшанба куни Индонезия шарқидаги Папуа провинциясида маҳаллий вақт билан 13:28 да 5,4 магнитудали зилзила юз берди. Унинг эпицентри провинция маркази Жаяпура шаҳридан 1 километр жануби-ғарбда, 10 километр чуқурликда жойлашган, дейилади ria.ru сайтида.