АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, зилзила Посо шаҳридан 15 километр шимолда маҳаллий вақт билан соат 05:38 да содир бўлган.

Antara News хабарига кўра, Индонезия табиий офатларни бошқариш миллий агентлиги (BNPB) зилзила оқибатида 29 киши жабрланганини тасдиқлади.

Жароҳатланганларнинг барчаси шифохоналарга етказилган, икки кишининг аҳволи оғир.

Агентлик маълумотларига кўра, асосий ер силкинишдан сўнг 10 бор афтершок қайд этилган, уларнинг энг кучлисининг магнитудаси 3,2, қолганлариники эса ўртача 2.0 магнитудани ташкил этган. BNPB, шунингдек, цунами хавфи йўқлигини ҳам хабар қилди.

Маҳаллий ОАВ, ўз навбатида, зилзила магнитудаси 6,0 баллни ташкил этганини маълум қилди, деб хабар берди aa.com.tr.