“Бу [янги пойтахт қурилиши] ҳали кўп вақтни талаб қилади. Бу [лойиҳа] 2021-2022 йилларда бошланган ва тахминан 10-15 йил ичида якунланади”, дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Antara агентлиги. Президент ҳозирда Нусантара қурилиши атиги 20 фоизга якунланганини таъкидлади.

Видодо 2019 йилда Индонезия пойтахтини Жакартадан кўчириш ғоясини илгари сурди. Дастлаб метрополис Калимантан оролида 2024 йилгача қурилиши режалаштирилган эди. Бу мақсадлар учун қарийб 32 миллиард доллар ажратилди, бироқ коронавирус пандемияси туфайли лойиҳа тўхтатилди. 2022 йил январь ойи ўрталарида давлат раҳбари янги пойтахт Нусантара (“архипелаг” деган маънони англатади) деб номланишини эълон қилди. Видодо у ерда илк иш кунларини ўтказиш учун 28 июль куни келди, бироқ 30 июль куни у мамлакат ҳукумати жойлашган Жакартага қайтиб кетди. Индонезиянинг янги сайланган Президенти Прабово Субианто Нусантарани қуриб битказишга ҳаракат қилишини, у ерга кўчиб ўтишга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар беради tass.ru.