Бу бўйича Президентнинг “Ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори (ПҚ–20-сон, 20.01.2026 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Миллий дастур доирасида қуйидагиларни назарда тутувчи тизим жорий қилинади, жумладан:
- бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни барвақт аниқлаш мақсадида 30 ёшдан ошган аҳоли ўртасида йилига 1 марта мақсадли тиббий текширувлар ўтказилади;
- туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари марказларида туну кун фаолият юритувчи инфаркт ва инсульт бригадалари фаолияти йўлга қўйилади;
- халқаро стандартлар асосида беморларнинг клиник маршрутлари (clinical pathways) ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади;
- тез тиббий ёрдам бригадалари сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш имкониятига эга телеметрик электрокардиограф ҳамда мониторли дефибрилляторлар билан таъминланади.