Ingenuity вертолёти Қизил сайёрадаги миссиясини якунлади. Бу ҳақда NASA хабар бермоқда.
Вертолёт тик ҳолатда қолса-да, унинг 18 январь куни Ерга шу ҳафта юборилган парвози тасвирлари қўниш вақтида унинг бир ёки бир нечта парраклари шикастлангани ва энди парвоз қила олмаслигини кўрсатмоқда.
Парвозлар якунлангач, Ingenuity жамоаси вертолёт тизимларининг якуний синовларини ўтказади ва қолган тасвирлар ва маълумотларни борт хотирасига юклайди. Perseverance марсоходи ҳозирда вертолётни охирги қўниш жойида суратга олиш учун жуда узоқ масофада турибди.
Вертолёт муҳандислар кутганидан ҳам ортиқроқ кўрсаткичларни қайд этди, чунки унинг учун 30 кунлик миссия режалаштирилган бўлиб, бешдан ортиқ қисқа муддатли парвозлар кўзда тутилмаган. Бироқ, қарийб уч йил давомида у 72 та парвозни амалга оширди ва режалаштирилганидан 14 баробар кўпроқ парвоз қилди. Умумий парвоз вақти икки соатдан ошди, деб хабар беради korrespondent.net.