Дастур апробацияси Бухоро, Навоий, Хоразм, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ташкил этилди.

Унда инглиз тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовларини компьютерда электрон тарзда ўтказиш учун ишлаб чиқилган дастур синовдан ўтказилди.

Aпробацияга академик лицейлар ва умумтаълим мактабларининг битирувчи синф ўқувчилари жалб этилиб, жами 70 нафар ўқувчи иштирок этди.