Хусусан, Ўзбекистоннинг Малайзиядаги Элчихонаси 2 та учрашув, 10 та музокара ўтказиб, уларнинг якунлари бўйича аниқ 7 та келишувга эришди.
Элчихона кўмаги билан Тошкент архитектура-қурилиш институти илмий-тадқиқот ва инновациялар бўйича проректори Р.Нуримбетов ва Малайзия Архитекторлар уюшмаси вице-президенти А.Азиз ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди.
Учрашув якунида икки мамлакат олий ўқув юртлари ўртасида академик алмашинувлар бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, онлайн маърузалар ташкил этиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш каби келишувларга эришилди
Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси ҳам икки ва кўп томонлама алоқаларни ривожлантириш бўйича кўплаб чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан, Мисрга амалий ташриф билан борган Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Қоҳирада ўтказилган Жаҳон пахта тадқиқотлари конференциясининг ёпилиш маросимида иштирок этди. Ўз навбатида, вазир Жаҳон пахта тадқиқотлари конференциясини Ўзбекистонда ўтказиш имкониятлари юзасидан тақдимот ўтказди.
Шунингдек, Иброҳим Абдураҳмонов Халқаро пахта тадқиқотчилари ассоциацияси маслаҳатчиси этиб сайланди ва халқаро ташкилотнинг доимий аъзоси сифатида овоз бериш жараёнларида иштирок этди.
Мамлакатимизнинг Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари икки нафар ёши кекса фуқароларимиз “Шаржа” халқаро аеропортининг транзит ҳудудида бўлиб турган вақтида ўзларига тегишли бўлган шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотиб қўйганликлари юзасидан масалани атрофлича ўрганишди.
Бош консулхона ходимлари қийин аҳволда қолган кекса ҳамюртларимизга консуллик-ҳуқуқий ёрдам бериш мақсадида Шаржа халқаро аеропорти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларининг масъул ҳодимлари билан ўтказилган музокаралар натижасида фуқароларимизга бепул меҳмонхона, уч маҳал овқат ва Шаржа-Тошкент йўналиши бўйича бепул авиачипта билан таъминлаш бўйича келишувга эришилди.
Ўзбекистоннинг Остона шаҳридаги Элчихонасида Қозоғистон ҳудудида истиқомат қилиб келаётган ҳамда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган, ушбу қўшни мамлакат олий билим юртларида таҳсил олаётган талабалар ва юртдошларимиз иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Мулоқотда мамлакатимиз ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Ёшларни ўзини қзиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.