Ҳужжатни инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палата раиси Миразим Мирталипов имзолади.
Ҳамкорлик меморандуми Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасалари, илмий ташкилотлар ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларидаги тадқиқотчиларнинг илмий ва инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида имзоланди. Унга кўра ҳамкорликда янги истиқболли илмий-инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳам кўзда тутилган.
Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, cоғлиқни сақлаш тизимига оид мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларнинг илмий ечимини таъминлашда лойиҳалар ва чора-тадбирларни ҳамкорликда амалга ошириш ҳамда рационализаторлик фаолиятини ривожлантиришда зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича ҳам биргаликда иш олиб боришига келишилди, деб хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.