Ҳужжатга асосан, вилоятда илм-фан, технология, тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ва инновациялар соҳаларида ҳамкорликни ўрнатиш, ривожлантириш ва чуқурлаштиришга йўналтирилган қўшма чора-тадбирлар амалга оширилади.
Томонлар илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш, инновацион ишланмалар натижаларини амалиётга жорий қилиш, аҳоли ва хўжалик субъектларида инновацион фаолликни ривожлантиради.
Келишув доирасида вилоятда илм-фан ва инновацион фаолликни ошириш мақсадида Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳузурида республикада илк бор илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўлинмасини ташкил этилади.
Шунингдек, мазкур келишув доирасида ресурсларни тежайдиган технологияларни яратиш ва ривожлантириш бўйича қўшма ўқув ва тадқиқот дастурлари лойиҳалари амалга оширилади.
Учрашув доирасида вилоят ҳокимлигида Жиззах давлат педагогика институти, Жиззах политехника институти, ЎзМУ Жиззах филиалининг профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган 40 дан зиёд илмий лойиҳалар кўргазмаси ташкил этилди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлиги ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлиги ўртасида Жиззах вилоятида илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Иқтисодиётда юқори ўсишни таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича устувор вазифалар белгиланди
- Ҳокимлар бу йил озиқ-овқат жамғармаларини 2,5 баробар кўпайтириб, 500 миллиард сўмга етказиши керак эди
- Апрель-июнь ойларида гўшт нархи 6-8 фоизга кўтарилгани қайд этилди
- Давлатимиз раҳбари хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти бўйича ҳам кўп эътирозлар борлигини билдирди
- Йўл инфратузилмаси учун Жаҳон банкидан 200 миллион доллар жалб қилиш бўйича келишувга эришиш вазифаси қўйилди
- Сўнгги икки йилда миллий брендлар учун 15,5 миллиард сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилган