Бугун Пайариқда туман ҳокими И.Жабборов,  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг вилоят бошқармаси бошлиғи Х.Назаров ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ушбу марказнинг биноси фойдаланишга топширилди.

Янги ва замонавий жиҳозланган ушбу марказларда фуқаролар ҳамда марказ ходимлари учун барча қулайликлар яратилган.

Эндиликда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдамларнинг 30 тури «Инсон» марказларида хизматлар кўрсатилади. Бунда, ногиронликни белгилаш, протез-ортопедия билан таъминлаш, санаторийларга юбориш, психологик ёрдам ва ижтимоий нафақа тайинлаш бўйича хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади.