Бу борада  "Ўзбекистон" локомотив депосида ташкил қилиб келинаётган маънавий-маърифий тадбирлар эса ишчи-ходимлар ўртасида ижтимоий муҳитни шакллантириш, ёшларни одоб-аҳлоқ қоидаларига ўргатиш, уларни маънавий камолатга етказишга кўмаклашмоқда.

Бугунги "Ахборот маконидаги маънавий-аҳлоқий жараёнлар" мавзусида ўтказилган тадбир ҳам ана шундай мақсадларни кўзлагани табиий.

Унда  Республика Маънавият ва маърифат маркази қошидаги "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси, сиёсий фанлар бўйича фалсафа фанлар доктори, Тошкент молния институти доценти Маҳфуза Юлдашева маъруза қилиб, жамиятимизда, балки бутун дунёда юз бераётган воқеа-ҳодисаларни ҳаётий мисоллар тариқасида тушунтириб ўтди.

— Ҳар биримизга аёнки, бугунги ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган ахборот хуружларига, телевидениедан намойиш этилаётган кўрсатув ва сериалларга лоқайдлик, бепарволик билан эмас, балки унга энг катта хавф сифатида қараган ҳолда ёшлар ўртасида юзага келаётган муаммолар иллат отиб, таназулга юз тутишидан олдин ижобий ҳал этиб, олдини олмоғимиз даркор, — деди Маҳфуза Юлдашева. — Фарзандларимизни телевизор ёки телефонага тобе қилиб қўймасдан, китобга меҳр қўйишга ўргатишимиз лозим.

Китоб ҳаёт йўлимизни ёритиб турувчи шамчироқдир. У инсонга улкан маънавий озуқа бериб, қалбини эзгуликка ошно этади. Яхши китоб тафаккурга қанот, барча қалбларга ёруғлик бағишлайди. Буюк бобокалонимиз Алишер Навоий айтганидек, “Китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи”.

Бугунги ўтказилган давра суҳбатидан келиб чиқиб, шундай хулоса қилиш керакки, келгусида жамиятда маънавий-маърифий ишларнинг ягона тизимини яратиш, хусусан, униб-ўсиб келаётган йигит ва қизларни  билимли, одоб-аҳлоқли қилиб тарбиялаш, бунинг учун энг аввало, таълим жараёни мустаҳкамлаган ҳолда маънавий-маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатдан янги босқичга кўтаришимиз лозимдир.  Токи тарбияланаётган ёш авлод бу борада олиб борилаётган сиёсатнинг мазмун-моҳиятини чуқур англаб етсин...

Феруза Худойқулова,

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ