Уйқусизлик асоратлари, айниқса, ўрта ва кекса ёшли инсонлар саломатлигига кўпроқ хавф солади.

Ёқутхон Мажидова, тиббиёт фанлари доктори, профессор:

— Носоғлом турмуш тарзи, хусусан, асабийлашиш, безовталик, ухлашдан аввал меъёридан ортиқ овқатланиш, ёруғ муҳит каби омиллар уйқусизликка сабаб бўлади.

Оқибатда:

иммунитет пасайиб, инсон турли касалликларга чалинишга мойил бўлиб қолади;

фойдали иш коэффиценти камайиб, диққатни жамлай олмаслик, хотира сусайиши кузатилади; 

кам ухлаган инсон юрак-қон томир касалликларига чалиниши, бош оғриғи, депрессия, стрессдан азият чекиши мумкин.

Одатда бир кеча-кундузда қанча соат ухлаш керак? 

чақалоқлар — 18-19 соат;
 болалар — 11-12 соат;
 катта ёшлилар —  7-8 соат ухлаши меъёр ҳисобланади.