Уйқусизлик асоратлари, айниқса, ўрта ва кекса ёшли инсонлар саломатлигига кўпроқ хавф солади.
Ёқутхон Мажидова, тиббиёт фанлари доктори, профессор:
— Носоғлом турмуш тарзи, хусусан, асабийлашиш, безовталик, ухлашдан аввал меъёридан ортиқ овқатланиш, ёруғ муҳит каби омиллар уйқусизликка сабаб бўлади.
Оқибатда:
иммунитет пасайиб, инсон турли касалликларга чалинишга мойил бўлиб қолади;
фойдали иш коэффиценти камайиб, диққатни жамлай олмаслик, хотира сусайиши кузатилади;
кам ухлаган инсон юрак-қон томир касалликларига чалиниши, бош оғриғи, депрессия, стрессдан азият чекиши мумкин.
Одатда бир кеча-кундузда қанча соат ухлаш керак?
чақалоқлар — 18-19 соат;
болалар — 11-12 соат;
катта ёшлилар — 7-8 соат ухлаши меъёр ҳисобланади.