Мамлакатимизда 2017—2022 йилларда амалга оширилаётган ишлар ва “Инсон қадри учун” тамойили асосида бажарилаётган кенг кўламли ислоҳотлар бугун давлатимизнинг бош Қомусига ҳам тегишли  ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳаётий заруриятга айланиб бораётганидан дарак бермоқда.

Агар дунё мамлакатларига эътибор берадиган бўлсак, бугунги кунга келиб, сўнгги 30 йилда 90 га яқин давлат ўз конституциясига ўзгартиришлар киритган. Бунга  давлатларда рўй бераётган демократик ислоҳотлар сабаб бўлмоқда.

1992 йил, 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси эндигина мустақиллик остонасига қадам қўйган юртимиз учун муҳим тарихий воқелик бўлган бўлса, бугунги глобаллашув жараёнида ривожланиб, жаҳон мамлакатлари эътироф этиб келаётган мамлакатимиздаги ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда бош Қомусимизга ўзгартиришлар киритиш, ўзгариб бораётган жараёнларлардаги фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини қонун доирасида мустаҳкамлаш давр талаби экани ҳеч кимга сир эмас.

Қувонарлиси, Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга фикр ва таклифлар халқ томонидан билдирилмоқда. Бир сўз билан айтганда бош Қомусимиз халқимиз билан биргаликда, унинг муаллифлигида яратилмоқда. 20 июнь куни давлатимиз раҳбарининг республика Конституциявий комиссияси аъзолари билан бўлган учрашувда Конституциямизни такомиллаштириш бўйича мамлакатимиз келажагига бефарқ бўлмаган фуқаролар томонидан шу даврга қадар 48 минг 492 та таклиф келиб тушгани эътироф этилиб, конституциявий ислоҳотлар муҳим ҳаётий зарурат эканини таъкидладилар.

Таклифлар орасида аҳоли банлиги, мажбурий меҳнат, гендер тенглик борасида қилиниши керак бўлган ишлар мавжудлиги ва улар, албатта, қонун доирасида мустаҳкамлаб қўйилиши давлатимизнинг  халқимиз манфаати йўлида “Инсон-жамият-давлат” тамойили асосида қилаётган ғамхўрлигидан дарак.    

Салоҳиддин САМАДОВ,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги

Жамоат ишлари жамғармаси

ижрочи директори