29 апрель эрта тонгда Тошкент шаҳрининг халқаро аэропортига бортида Хитой ҳукумати юборган инсонпарварлик юклари бўлган самолёт келиб қўнди.

Юкларнинг қолган қисми (100 мингта тест-тизим, 50 мингта тиббиёт ҳимоя кийимлари, 150 мингта KN95 тиббиёт ниқоблари, 1 миллионта тиббиёт жарроҳлик ниқоблари, 150 мингта тиббиёт қўлқоплари ва 1 000 дона масофавий термометр) ҳам тез орада тайёрланади ва Ўзбекистонга етказилади, деб хабар беради Хитой элчихонаси матбуот хизмати.