Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 19 ёшли Б.Х. мурожаат қилиб, ўз аризасида “Инстаграм” ижтимоий тармоғи орқали “apple.halol.nasiya” номли аккаунти эгаси бўлган “номаълум шахс” билан “Iphone X” русумли телефон қурилмасини муддатли тўловга сотиб олишга келишиб, олдиндан 684.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини унинг банк картасига ўтказиб берган айбдор шахс ваъдасини бажармасдан мулоқотни тўхтатганлиги маълум қилган.

 Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида яшовчи, 20 ёшли Ж.Н. содир этганлиги аниқланди.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Ж.Н. интернет фойдаланувчиларига “Инстаграм” ижтимоий тармоғи орқали “apple.halol.nasiya” номли ижтимоий гуруҳ очиб, фуқароларга телефон қурилмаларини муддатли тўлов эвазига сотишини эълон қилиб, уларни қизиқтириш орқали банк карта маълумотларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш орқали банк карталарида сақланган пулларни ўзлаштириб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.