Фото ва видеоларни 30 кун давомида тикласа бўлади, тарихни эса – 24 соат ичида. Контентни тиклаш учун менюдаги «Созлаш»га кирилади, кейин эса —«ҳисоб ёзуви»га, кейин — «Яқинда ўчирилганлар»га. Айнан шу бўлимда туширилган суратларни бутунлай, муддатидан аввал ўчириш мумкин. Лекин сиз бунинг учун аккаунт эгаси эканлигини исботлашингиз зарур бўлади.
«Instagram» вакилининг сўзларига қараганда Хакерлар баъзан ҳисоб ёзувига киргач, контентни ўчириб юборади, ва ҳозирга қадар одамларда ўз сурат ва видеоларини қайтариш имкони йўқ эди. Шунингдек энди бугундан бошлаб, фойдаланувчилардан постларини бутунлай ўчириш ёки тиклашдан аввал ҳисоб ёзувининг қонуний эгаси эканлигини тасдиқлашлари сўралади, деб хабар беради Rg.ru.