Учрашувда Ўзбекистонда таълим соҳасини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.
Ўз навбатида, рақамли технологиялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Ўзбекистонда IT-таълимни ривожлантиришда ушбу таълим муассасаси билан биргаликда иш олиб бориш муҳимлиги таъкидланди.
Шу билан бирга, АКТ вазирлиги билан ҳамкорлик қилган ҳолда таълим сифатини таъминлаш, корхона ва ташкилотлар билан университет ўртасидаги шериклик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш бўйича таклифлар билдирилди.
Учрашув сўнгида томонларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди ҳамда келгусида ўзаро манфаатли шерикчиликни йўлга қўйишга келишиб олинди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.