Текширувда, фуқаро М.А. ва бошқалар “L-N.S.” хусусий корхонасини ташкил этишиб, фуқароларни интернет тармоғи орқали бизнес қилишга ўргатиш ниқоби остида фаолият юритишиб, уларга ваъда қилинган маҳсулотларни етказиб бермасдан ёки чет элга туристик саёҳатларни ташкил этмасдан жами 110 нафар фуқаронинг 29 148 АҚШ доллари ва 349,1 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 188-1-моддаси (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.