Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига Туркиянинг қуйидаги йўналишларда илғор тажрибаси ва инновацион ёндашувларини жорий этиш масалалари бўйича инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг маслаҳатчиси сифатида турк экспертлари жалб қилинади:
- жадал саноатлаштириш ва замонавий инфратузилмани ривожлaнтириш, иктисодиёт тармоқларини ривожлантириш стратегияси ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш сиёсатини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқаришнинг халкаро сифат стандартларини жорий этиш;
- “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш ва инвестиция мyҳитини такомиллаштириш;
- махсус иқтисодий зоналарнинг самарали фаолиятини ташкил этиш;
- икки мамлакат ўртасидаги саноат кооперацияларини янада ривожлантириш.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига қуйидаги йўналишлар бўйича Туркия Респyбликаси ҳукуматининг техник кўмаги кенгайтирилиб, етакчи турк экспертлари жалб қилинади. Булар:
- соғлиқни сақлаш инфратузилмаси объектларини бошқариш соҳасидаги салоҳиятни ошириш;
- сейсмология соҳасидаги институционал ва норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, замонавий халқаро стандартларни жорий этиш, шунингдек, баланд бинолар, гидротехник иншоотлар, кўприклар ва бошқа инфраryзилма объектларини қуриш ва улардан фойдаланишда сейсмик хавфсизликни таъминлаш масалаларида республикамизнинг илмий салоҳиятини ривожлантириш;
- йўллар ва йўл бўйи инфратузилмасини қуриш ҳамда улардан самарали фойдаланиш соҳасида халқаро стандартларни жорий этишга кўмаклашиш;
- "электрон ҳукумат" соҳасида Туркия Республикасининг энг яхши ечимлари ва технологияларини жорий этиш орқали ушбу тармоқдаги салоҳиятни ошириш бўйича чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш.